...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вояга етмаган қизларнинг номусига теккан телебошловчи муддатидан аввал озодликка чиқарилади


13:12, 19.05.2017 Олам
 10 414

Маълум бўлишича, Харрис турли йиллар давомида 13, 16 ёшлардаги қизларнинг қурбонига айланган.

2014 йилда номусга тажовуз қилганликда айбаланиб жазога маҳкум қилинган BBC’нинг собиқ ходими 87 ёшли Рольф Харрис бугун 19 май куни озодликка чиқарилади.
 
Рольф Харрис олти йил аввал қамоққа маҳкум этилган эди, аммо маълум сабабларга кўра маҳбус муддатнинг ярмини ўтайдиган бўлди. Буюк Британия фуқароси бўлмиш Рольф Харрис озодликка чиқиши биланоқ яна суд олдида жавобгарликка тортилади.


 
Айни дамда собиқ телебошловчи 1970-1980 йилларда содир қилган яна учта жинояти бўйича айбланмоқда. Британия Олий суди ҳаками Дебор Тейлорнинг қарорига кўра, Харрис тергов жараёнида озодликда қолади.
 
Маълум бўлишича, Харрис турли йилларда 13, 16 ёш атрофидаги қизларнинг номусини топтаган бўлиб,  жабрдийдалар бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ҳеч кимга оғиз очмай келишган. Қария ўзига қаратилган айбловларни инкор этишда давом этмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда худди шу каби жиноят бўйича фош қилинган 600 га яқин британиялик фуқаро қўлга туширилганди. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:ВВС Педофил Рольф Харрис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!