...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вилоятдан келиб шаҳарда ишлаётганлар пропискадан азият чекмайдилар, агар...


13:27, 10.01.2018 Жамият
 6 746

Янги ҳужжатга кўра, вақтинча ёки доимий пропискасиз фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам берилади.

Фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда янги ҳужжат қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.
 
Унга кўра, вақтинча ёки доимий пропискасиз фуқароларни ишга қабул қилишни рад этиш билан боғлиқ амалиётга барҳам берилади.
 
Меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлиги ҳам бекор қилиниб, ортиқча овворагарчиликка нуқта қўйилади.
 
Вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш назарда тутилмоқда.
 
Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, биометрик паспортни хорижга чиқиш паспорти сифатида қабул қилиш юзасидан Президент фармонининг лойиҳаси ҳам  муҳокамага қўйилган эди. 
 

Теглар:Давлат дастури муҳокамаси Ҳаракатлар стратегияси Прописка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар