...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус Оренбургда ЙТҲга учради


12:36, 09.08.2017 Олам
 3 002

Автоҳалокат оқибатида 2 киши вафот этди, 12 киши яраланди.

9 августга ўтар кечаси Россиянинг Ореньург вилоятида салонида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Tvzvezda.ru” портали хабар бермоқда.
 
Микроавтобуснинг енгил автомобиль билан тўқнашуви оқибатида 2 киши вафот этди, 12 киши шифохонага етказилди.
 
“Mercedes” микроавтобуси ичида 17 киши бўлган. Тўқнашув сабаб вафот этганлар “Chevrolet Lanos” русумли енгил машинанинг ҳайдовчиси ва йўловчиси бўлган. Жароҳат олганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.
 
Воқеа жойига тез ёрдам хизмати, полиция вакиллари, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари етиб келишди. Улар ЙТҲ сабабини аниқлаш юзасидан суриштирувлар ўтказмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ЙТҲ Оренбург Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!