...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Косонсойда содир бўлган мудҳиш ЙТҲ тафсилотлари


10:19, 04.06.2018 Жамият
 17 404

16 ёшли бола 4 нафар одамнинг бевақт ўлимига сабаб бўлган.

1 июнь  куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида автомобилни ҳужжатларсиз бошқарган 16 ёшли бола 4 нафар одамнинг бевақт ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Косонсой туманида яшаган 16 яшар бола Lacetti машинасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз миниб кўчага чиқади. У автомобилни Боғишамол-2 маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиш оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади ва қаршисидан келаётган Nexia билан тўқнашади. Урилган Nexia йўл четидаги яна бир Nexia’га бориб урилади. Воқеа тунги 22:47 да рўй берган.
 
Мудҳиш ходиса натижасида Lacetti ҳайдовчиси, Nexia ҳайдовчиси ва унинг икки нафар йўловчилари жиддий жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
 
Бундан ташқари, тезликда бошқариб келинаётган Nexia’даги 3 нафар  йўловчи, йўл четида турган Nexia автомашинаси салонидаги 1 нафар йўловчи ҳамда Lacetti’нинг 1 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Косонсой ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар