...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Исроил Фаластин можаросида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди


12:47, 25.12.2017 Олам
 1 944

Исроил ва Фаластин ўртасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 13 нафарга етган.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олгани ва АҚШ элчихонасини у ерга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилгани тўғрисида хабар берган эдик. Ушбу ҳужжат қабул қилингандан кейин, Исроил Фаластин можароси авж олмоқда.   
 
Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида ўтказилган иккита рейд давомида, 29 фаластинлик қўлга олинган.
 
Етти нафар фаластинлик Қусра қишлоғида қўлга олинган. Бу рейдлар кеча, 24 декабр куни Исроил Мудоффаа армияси, полиция ва чегара хизматлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган.
 
Бундан ташқари, кечаси Исроил полицияси ва “Шабак” деб номланган террорчиликка қарши махсус хизмат вакиллари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 22 нафар фаластинлик террорчилар билан алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган.
 
АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти, деб тан олганидан кейин, Исроил ва Фаластин ўртасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 13 нафарга етган.   
Обил Сафаров

Теглар:Ғазо Исроил Қуддус АҚШ Фаластин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!