...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Филиппин президенти Дональд Трампнинг талабига биноан қўшиқ куйлади


10:50, 13.11.2017 Олам
 2 715

Дутерте: “Хонимлар ва жаноблар! Мен қўшма штатлар раҳбари талаби билан қўшиқ куйладим”.

Филиппин президенти Родриго Дутерте Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси — АСЕАН саммити доирасида илк марта АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди.
 
АСЕАН саммитининг гала-кечаси вақтида Филиппин раҳбари Дональд Трампнинг талабига биноан қўшиқ куйлади. Родриго Дутерте саҳнада Пилита Корралес билан бирга қўшиқ ижро этди.
 
“Хонимлар ва жаноблар! Мен қўшма штатлар раҳбари талаби билан қўшиқ куйладим”, деди Дутерте ўз чиқиши якунида.
 
Филиппин маркази Манилада 10 ноябрь куни очилган 31-саммитнинг асосий иш куни бугун ва эртанги кунга мўлжалланган. Саммитда 20 га яқин мамлакатнинг президентлари ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш иштирок этмоқда.
 
Аввалроқ, филиппинликлар мамлакатга АҚШ президентининг келишига қаршилик кўрсатиш мақсадида намойишлар ўтказишгани ҳақида хабар берган эдик. Саммитнинг очилиш кунида “Филиппинда Трампга жой йўқ” ёзувли баннерлар ва плакатлар саммит делегатлари кутиб олинадиган кўчаларда пайдо бўлган эди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Родриго Дутерте Дональд Трамп АСЕАН АҚШ Филиппин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!