...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вьетнамлик ота ва ўғил қирқ йиллик чангалзордаги ҳаётдан сўнг цивилизацияга қайтишди


13:01, 09.07.2016 Олам
 5 743

Ота ва бола Вьетнам уруши пайтида қишлоқни ташлаб, жунглига қочишга мажбур бўлишган.

Жунглидаги қирқ йиллик ҳаётидан сўнг, замонавий ҳаётга қайтган Хо Ван Тхань исмли эркак ва унинг ўғли Хо Ван Ланг чангалзордаги уйларини кўриш учун қайтдилар. Улар Вьетнам уруши пайтида (1956-1975) чангалзорга қочиб кетишган эди. Бу ҳақда “Daily Mail” ёзмоқда
 
Хабарда ёзилишича, ота ва боланинг жунглида яшаши 2013 йилда маълум бўлган эди. Улар шу пайтгача, замонавий ҳаётга мослашишди.  Орадан бир қанча вақт ўтиб, улар жунглидаги уйини кўриш учун фотограф билан чангалзорга келдилар.
 
Маълумотларга қараганда,  82 ёшли Хо Ван Тхань ва 41 ёшли Хо Ван Ланг қирқ бир йил олдин она қишлоғи портлатилгач, жунглига кетишга мажбур бўлганлар. Улар  чангалзорда ердан беш метр баландликда жойлашган дарахт устидаги кулбада яшаган. Ота ва бола ўтган вақт давомида цивилизациядан ажралиб қолган. Улар маккажўхори етиштирган, ўрмондан мева йиғиб истеъмол қилишган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Хо Ван Тхань Хо Ван Ланг Вьетнам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!