...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вьетнамдаги тошқинлар сабаб 15 киши ҳалок бўлди


17:04, 11.10.2017 Олам
 1 512

Вьетнамда ҳар йили ёғингарчилик мавсумида кучли шамол ва ёғингарчилик сабаб кўплаб инсонлар ҳалок бўлади.

Вьетнамда шамол ва кучли ёғингарчилик сув тошқинларни келтириб чиқарди. Шу сабаб 15 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Foxnews.com” нашри хабар берди.
 
Вьетнам ҳукумати томонидан берилган баёнотга кўра, мамлакатнинг Нгеан ва Хоабинь вилоятларида юзага келган кучли шамол ва тинимсиз давом этган ёғингарчилик натижасида юзага келган сув тошқинлари 15 кишининг ўлимига сабаб бўлган, 8 киши бедарак йўқолган.
 
Вьетнамда ҳар йили ёғингарчилик мавсумида кучли шамол ва ёғингарчилик сабаб кўплаб инсонлар ҳалок бўлади.
Шу йилнинг август ойида юзага келган ноқулай об-ҳаво натижасида Вьетнамнинг шимолида 26 киши қурбон бўлган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Вьетнам Тошқин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!