...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украинада дунёда иккинчи бор 3 ота онадан бўлган чақалоқ дунёга келди


14:54, 19.01.2017 Олам
 6 211

Фарқи шундаки, 2016 йил туғилган чақалоқ уруғлантирилмаган тухум ҳужайрадан пайдо бўлганди.

Ёдингизда бўлса, 2016 йилнинг сентябрь ойида Мексикада 3 ота-онадан бўлган илк болакайнинг дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Украинада истиқомат қилувчи 34 ёшли аёл 15 йил давомида ҳомиладор бўла олмагач, 3 ота-онанинг ДНКси ёрдамида ҳомила пайдо қилиш тажрибасини ўзида синаб кўришга розилик билдирди ва она бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар қилди.
 
Гарчи “Lenta.ru” нашри бу дунёдаги биринчи шундай ҳолат, деб маълумот бераётган бўлса-да, аслида ҳодиса иккинчи бор содир бўлаётганини айтиб ўтмоқчимиз. Фарқи шундаки, 2016 йил туғилган чақалоқ уруғлантирилмаган тухум ҳужайрадан пайдо бўлганди.
 
2000 йил Буюк Британияда аноним аёлнинг митихондрия тухум ҳужайрасини бошқа аёлнинг тухум ҳужайрасига кўчириб ўтказиш йўли билан ҳомиладор бўлиш усули ихтиро қилинганди. Ушбу аёлни оналик бахтига муяссар қилиш учун айнан шу усулдан фойдаланилди.
 
“Биз реконструкцияланган ҳамда ота ва онадан олинган таркибида 25 минг ген бўлган ДНК тўплами бор тухум ҳужайрани, шунингдек, аноним донорнинг таркибида 37 та ген бўлган ДНКсини олишга муваффақ бўлдик. Германия ва Украинада ҳомилани  лаборатор текширувдан ўтказиш вақтида унда 3 та ота-онанинг гени борлиги тасдиқланди”, дейди Украинадаги репродуктив тиббиёт клиникаси раҳбари Валерий Зукин.
 
Айтиш лозимки, бу тарзда фарзандли бўлиш ҳозирча Украина қонунларида кўзда тутилмаган.
 
Клиникада ўтказилган ушбу амалиёт бепул тарзда амалга оширилди. Чунки аёл тажрибага ўз хоҳиши билан розилик билдирган.
 
Бундан ташқари, айни амалиётни ўтказиш 37 ёшдан катта бўлган аёлларга тавсия қилинмайди. Чунки ўтказилган тадқиқотлар шу ёшдаги аксарият аёлларда эмбрион ривожланмаётганини кўрсатган. 
Умида Якубова

Теглар:Ген Фарзанд ДНК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!