...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уч нафар Ўзбекистон фуқаросини Тулада том босиб, вафот этди


12:18, 12.02.2017 Жамият
 3 316

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва ТИВ томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда хабар беришича, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси Тула областида вафот этган.
 
Жорий йилнинг 10 февраль куни Москва вақти билан соат 16: 05 да Тула области Чернск раёни Поповка қишлоғидаги “Максим Горкий”  МЧЖ омборхонасининг том қисми қулаб тушиши содир бўлган. Натижада 1992 йилда туғиллган Ойбек Искандаров, 1992 йилда туғилган Хуршид Қурбонов, 1992 йилда туғилган Ҳасанбой Рўзиметов воқеа жойида жойида ҳалок бўлган.
 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва ТИВ томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Теглар:Ўзбекистон фуқароси Тула Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар