...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ucell’дан кейин Kcell акциялари ҳам давлатга сотилди


16:47, 12.12.2018 Технология
 6 779

Kcell Қозоғистондаги энг йирик алоқа операторларидан бири ҳисобланади.

Бугун, 12 декабрь куни “Қозоқтелеком” акционерлик жамияти Telia Company ва Fintur Holdings BV’дан Kcell АЖнинг 75 фоиз акцияларини сотиб олди. Бу ҳақда қоқоз компанияси Матбуот хизматида маълум қилинди.
 
“Қозоқтелеком” миллий алоқа оператори TeliaSonera Kazakhstan’га тегишли 24 фоиз ва Fintur Holdings’га қарашли 51 фоиз акцияларни сотиб олган.
 
Таъкидлаш керакки, Kcell Қозоғистондаги энг йирик алоқа операторларидан бири ҳисобланади. Компания 10 млн.га яқин фойдаланувчига хизмат кўрсатган.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан бир ҳафта аввал шведларнинг Telia компанияси Ўзбекистондаги Ucell алоқа операторидаги ҳиссаларини сотганди. Компания ҳиссалари Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига сотилди.
 
“Ўзбекистонда Ucell’ни сотаётганимизни эълон қилишдан мамнунмиз. Бу Евроосиёни тарк этиб, кўпроқ эътиборни Шимолий ва Болтиқ денгизи минтақаларига қаратиш ҳақида қарор қилганимиздан кейин бешинчи келишувдир”, деганди Telia Company президенти ва бош ижрочи директори Йохан Деннелинд савдо ишлари тугагач.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Telia Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!