...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистондаги зилзила Нукусда ҳам сезилди


11:29, 27.10.2016 Олам
 2 470

Зилзила ўчоғи Туркманистонда бўлиб, ер силкиниши тўлқини Қорақалпоғистонда ҳам сезилган.

26 октябрь куни Туркманистон ғарбида 5,8 баллик ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда “Trend.az” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, зилзила Туркманистон вақти билан соат 19:15 да содир бўлган. Зилзила маркази Болқонобод шаҳридан 10 км узоқликда қайд этилган. Зилзила ўчоғи эса 28 км чуқурликда жойлашган, дейилади хабарда.
 
Воқеа сабаб жабрланганлар ёки вайроналар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
 
Туркманистондаги ер силкиниши Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳам сезилди. Гувоҳлар мамлакатимизнинг бир неча нашрларига зилзила тебранишларини Нукусга ҳам етиб келганини хабар қилишган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Зилзила Туркманистон Нукус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!