...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиялик дипломатнинг қизи Озарбайжонда ҳалок бўлди


17:26, 21.12.2016 Олам
 4 451

Дастлабки текширувларда бу ҳолат ўз жонига қасд қилиш деб баҳоланган эди, бироқ полиция 15 ёшли қиз бахтсиз ҳодиса сабаб ҳалок бўлганини айтган.

Хориж омавий ахборот воситаларида Озарбайжондаги туркиялик дипломатнинг қизи ўзини кўп қаватли бинонинг 10-қаватидан ташлаган ҳолда ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қизнинг бу хатти-ҳаракатига сабаб ўқув муассасасидаги муаммолар билан боғлиқ экани айтилган.
 
Бироқ Озарбайжон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қизнинг ўлимига бахтсиз ҳодиса сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.
 
Дастлабки текширувларда бу ҳолат ўз жонига қасд қилиш деб баҳоланган эди, бироқ полиция 15 ёшли қиз бахтсиз ҳодиса сабаб ҳалок бўлганини айтган.
 
“Биз воқеа жойи – болалар хонасини текшириб чиқдик. Қиз пастга қулаган ойна шаҳар марказига қараган ва полга нисбатан жуда паст жойлашган. Қиз тунги Бокуни ойнадан томоша қилш учун ойнага суянган ва ойна уни ушлаб туролмай синиб кетган. Бунинг устига хонанинг поли жуда сирғанчиқ”, дейилади Озарбайжон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг ҳисоботида.
 
Хабарларга қараганда турк дипломатининг оиласи намунали. Қизнинг ота-онаси билан муносабатлари жуда яхши бўлган. Қиз ўзини ўлдириш фикрига келиши учун бирор сабаб йўқ. Воқеа жойидан қизнинг бундай қилмишидан дарак берувчи ҳеч нарса топилмаган.
 
Қизнинг отаси Гюнляр Арслан Азми Озарбайжондаги Туркия элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлайди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Туркия дипломати Ўз жонига қасд қилиш Озарбайжон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!