...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги ҳарбий тўнтаришларда АҚШда ишлаб чиқилган кодли алоқа тизимидан фойдаланилган


12:40, 14.07.2017 Олам
 2 388

Қонли воқеаларда 250 нафарга яқин киши ҳалок бўлган бўлса, 2000 дан ортиқ аҳоли жароҳатланган.

Кеча, 13 июль куни Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида 2016 йил 15 июль куни Туркияда содир этилган давлат тўнтариши воқеаларига бир йил тўлиши муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
Анжуманда Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмет Башар Шенни оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашди.
 
Элчи Аҳмет Башар Шенни дастлаб давлат тўнтариши жараёнлари акс этган видео ва суратларни изоҳлаб берди. Ундан сўнг ҳарбий тўнтариш ҳақида маълумотлар берди.
 
Қонли воқеаларда 250 нафарга яқин киши ҳалок бўлган бўлса, 2000 дан ортиқ аҳоли жароҳатланган. Бундан ташқари, бир қанча давлат идоралари бинолари жиддий зарар кўрган. Туркия ҳукумати бу воқеаларда “Фатхуллочи террор гуруҳи”ни айблаб келмоқда. Лекин анча йиллардан буён АҚШда истиқомат қилиб келаётган Фатхуллоҳ Гулен барча айбларни рад этмоқда.
 
Айтилишича, тўнтариш гуруҳи аъзолари АҚШда ишлаб чиқилган “Bylock” кодли алоқа тизимидан фойдаланган. Ундан махсус шифрлар орқали маълумотлар алмашинилган. Ҳукумат томонидан шифрларни ўрганиш ҳалигача давом этмоқда.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Bylock коди Аҳмет Башар Шенни Туркия Республикаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!