...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия парламенти депутатлари мажлисда муштлашишди


13:13, 12.01.2017 Олам
 5 267

Муштлашув сабаб бир неча киши жароҳат олди, Адолат ва тараққиёт партияси раҳбари ўринбосари Фотиҳ Шаҳин бурнини синдириб олган.

Туркия парламентининг Адолат ва тараққиёт партияси ва мухолиф Халқ-республика партияси депутатлари ўртасида мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақида ўтказилган муҳокама чоғида оммавий муштлашув келиб чиқди. Бу ҳақда Туркиянинг “NTV” телеканали хабар берди.
 
Мамлакат бош қонунига асосий ўзгартиришни асосан Адолат ва тараққиёт партияси депутатлари киритишди. Муштлашув эса мухолиф партия вакиллари томонидан трибунани тўсиб қўйиш ҳаракати вақтида юзага келди.
 
Муштлашув сабаб бир неча киши жароҳат олди, адолат ва тараққиёт партияси раҳбар ўринбосари Фотиҳ Шаҳин бурнини синдириб олган. Шунингдек, юзага келган воқеа оқибатида микрофонлар, стол ва стулларга зарар етган.
 
Туркия парламенти 330 дан ортиқ депутат овоз берган тақдирда, конституцияга ўзгартириш киритиши мумкин. Адолат ва тараққиёт партияси ва Миллий ҳаракат партияси парламентда 355 та овозга эга. Яна иккита мухолиф партиялар, яъни Халқ-республика партияси ва Халқлар демократияси партияси депутатлари парламент тизими эмас, президентлик тизимини амалга киритишга қарши чиқишмоқда. Бу икки партия мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни яккаҳокимлик ўрнатишга уринишда айблашмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркия парламенти Адолат ва тараққиёт партияси Туркия конституцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!