...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туризм қўмитасига янги раҳбар тайинланди


11:52, 28.05.2018 Жамият
 3 157

Бахтиёр Умаров Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бўлди.

Аввалроқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Азиз Абдуҳакимовдан бўшаган ўрин ҳам эгасиз қолмади. Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажариб келаётган  Бахтиёр Умаров  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бўлди.
 
Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туризм соҳасига қаратаётган кучли эътибори даврида ўзини кўрсатишга, бир қатор лойиҳаларга қўл уришга улгурди. Хўш, янги раҳбар талабларга қанчалик жавоб бераркин?

Теглар:Бахтиёр Умаров Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар