...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўлдан қўлга ўтган туризм! Қўмитага янги раис тайинланди


21:15, 07.11.2018 Жамият
 4 876

Мазкур лавозимни Оққуловгача жорий йилнинг май ойидан октябрь охирига қадар Бахтиёр Умаров эгаллаган эди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига янги раҳбар тайинланди. Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, қўмита раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Оққулов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
 
Мазкур лавозимни Оққуловгача жорий йилнинг май ойидан октябрь охирига қадар Бахтиёр Умаров эгаллаган эди.
 
Маълумот ўрнида, Абдулазиз Оққулов 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
2006 йилда ушбу қўмитада иш бошлаган ва жорий йилнинг май ойида қўмита раиси ўринбосари лавозимига кўтарилганди.
 
Эслатиб ўтамиз, Оққулов ва Умаровгача қўмита раиси лавозимида айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳам ишлаган.

Теглар:Абдулазиз Оққулов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар