...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёш келса, ишга... 23 яшар талаба энди мансабдор


13:10, 08.08.2018 Жамият
 8 680

Янги ўринбосар Ёшлар иттифоқининг ёш тадбиркорлар таркибига киради.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Саидакбархон Акбаров Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
 
Таъкидлаш жоизки, бу лавозимга унинг номзодини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмазор туманида ўтган йиғилишда таклиф қилганди.
 
Саидакбархон Акбаров Тошкент Халқаро Вестминистер университетининг 4-босқич талабаси. У Ёшлар иттифоқининг ёш тадбиркорлар таркибига киради. 2013 йилдан 2018 йилгача ўқув марказлари тизмини бошқарган.
 
Акбаров Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтган БМТ конференциясида иштирок этган. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида у ёшлар туризмини ривожлантириш, инновацион ғояларни киритиш ва смарт туризм, шунингдек, бу соҳада таълим хизматларини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:тайинлов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Акбаров Саидакбархон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар