...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трампни президентлардан биринчи бўлиб Пётр Порошенко табриклади


00:06, 21.01.2017 Олам
 2 596

20 январь куни АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп қасамёд қабул қилди.

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп 20 январь куни расман қасамёд қабул қилди. Дональд Трампнинг инаугурация маросими Вашингтонда бўлиб ўтди. У маросимга рафиқаси, эндиликда АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп билан ташриф буюрди.
 
Аввалига Индиана штатининг собиқ губернатори Майкл Пенс АҚШнинг янги вице-президенти сифатида қасамёд қилди. Шундан сўнг, навбат Дональд Трампга етди ва у расман АҚШнинг 45-президенти сифатида фаолиятини бошлади.



Сўзга чиққан Дональд Трамп Барак Обамага ҳукуматни топширгани учун миннатдорчилигини билдирди. Халқ томонга мурожаат қилар экан, Трамп Американи қайта тиклашга ваъда берди.
 
Нутқ давомида Дональд Трамп янги иш ўринлари яратишга, терроризмга барҳам беришга сўз берди. АҚШ президентининг нутқи тугагач, мамлакат мадҳияси янгради. Уни 16 ёшли Жеки Иванко ижро этди.


 
Бу вақтда Барак Обама вертолёт орқали Эндрюсга учиб кетди. У ерда Обама Оқ уйдаги ҳамкасблари билан хайрлашув учрашувини ўтказади.
 
Дональд Трамп расман президентлик лавозимини эгаллаганидан сўнг, табриклар қабул қилишни бошлади. Энг аввало, уни Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон табриклади. Ундан кейин Украина раҳбари Пётр Порошенко қутлади.
Дурдона Расулова

Теглар:Дональд Трамп инаугурацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!