...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентнинг айрим ҳудудларида 2 сутка сув бўлмайди


12:14, 25.01.2017 Жамият
 4 239

Қурилиш ишлари сабабли 26 январь куни соат 05:00 дан 28 январь 05:00 гача бир қатор туманларнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти чекланади.

Тошкент шаҳрининг Боғишамол ва Янгишаҳар кўчалари оралиғида янги автойўл ҳамда Бўзсув канали билан кесишган жойда кўприк қурилиши сабабли 26 январь куни соат 05:00 дан 28 январь 05:00 гача бир қатор туманларнинг айрим ҳудудларида сув бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти Ахборот хизмати хабар бермоқда.  
 
Хусусан, Олмазор тумани бўйича Б-1 мавзесидаги “Чустий” маҳалласи, Б-3 мавзесидаги “Алишер Навоий” маҳалласи, Марказ-17, 18 мавзесидаги “Себзор”, “Янги Себзор”, Тахтапул” маҳаллаларида, Беруний майдони, “Хончарбоғ”, “Алоқа”, “Фаробий”, “Чимбой-2”, “Қорасарой”, “Гузарбоши”, “Қўштут”, “Аллон”, “Эски шаҳар”, “Қумлоқ”, “Ҳофиз Куҳакий”, “Абу Бакр”, “Истиқлол” маҳаллаларида, Абдулла Қодирий кўчаси, Себзор кўчасидан Фаробий Чиғатой дарвозасигача, Фаробий, Мирзо Ғолиб кўчаларида, беруний кўчасидаги нон ишлаб чиқариш заводида ва талабалар шаҳарчасида;
 
Шайҳонтохур тумани бўйича Марказ-26, 27, 28 мавзеларидаги “Гулобод”, “Боғкўча”, “Сарҳумдон” маҳаллаларида, шунингдек, “Қоратош”, “Чақар”, “Чорсу”, “Янги Камолон”, “Ҳувайдо”, “Гулбозор”, “Сузукота”, “Исломобод”, “Оқилон”, “Шофайз”, “Янгишаҳар”, “Обиназир”, “Кохота”, “Ўзбекистон”, “Тахтапул”, “Катта ҳовуз” маҳалларида, 1-Болалар юқумли касалликлар шифохонасида, Навоий кўчаси, Самарқанд Дарвоза кўчасидан Фурқат кўчасигача, Самарқанд Дарвоза кўчаси Навоий кўчасидан Термиз кўчасигача, 1-Шаҳар клиник шифохонаси ва туғруқхонасигада, Тошкент Давлат циркида, “Чорсу” бозорида, “ЖАР” спорт комплексида, Аброр Ҳидоятов ва Миллий Академик драма театрларида;
 
Юнусобод тумани бўйича “Жомий” маҳалласи, Нақшбандий, Мукаррама Турғунбоева, Миртемир, Тахтапул дарвозаси, Боғча кўчаларида, Боғиравон, Гулғунча, Аваз Ўтар тор кўчалари билан “Бўзсув” маҳалласидаги кўп қаватли уйларида, Минг Ўрик 1,2 тор кўчаларида, “Обод” маҳалласидаги Наманган, Боғишамол, Қизилқўрғон, Ўртасарой, Машинасозлар, Гулбоғ кўчаларида 26 январь куни соат 05:00дан 28 январь 05:00гача сув бўлмайди.
 
Бундан ташқари, Олмазор туманининг Бобожонова, Нодира кўчаларида,  Шайҳонтохур туманининг Марказ-15, Бешёғоч мавзеси, “Кохота” маҳалласида, 3-Туман иссиқлик қозонхонасида, Юнусобод туманининг 4-Туман иссиқлик қозонхонасида, Учтепа туманининг 5-Туман иссиқлик қозонхонаси, Шайхзода, Фарҳод, Қурилиш кўчалари, Фарҳод кўчасидан Хирмонтепа кўчасигача, Ширмон кўчасигача бўлган ҳудудларда сув босими пасайиши кутилмоқда.
 
“Сувсоз” Давлат унитар корхонаси сув таъминотидаги бундай узилишлар юзасидан узр сўраган.
 
Маълумотларга кўра, сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Сув Сувсоз Ичимлик суви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар