...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон ҳукумати темир йўл линияси қурилишидаги ёрдами учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди


12:01, 25.01.2017 Жамият
 1 965

Абдулла Абдулла ҳозирча Афғонистонда ягона Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўл линиясини қисқа муддат ичида қурилиши ва фойдаланишга топширилиши ҳамда юқори малакали инженер-техник ходимлар тайёрлашдаги ёрдами учун Ўзбекистон томонига минатдорчилик билдирди.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон Ислом Республикасига боргани, Президент Ашраф Ғани қабулида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
24 январь куни Қобул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукуматининг Ижрочи Раиси Абдулла Абдулла билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий,  транспорт-коммуникация ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда таъкидланганидек, бугун Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун етарли имкониятга эга бўлиб, мазкур кўрсаткич 2016 йилнинг январь-октабрида 429 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Шу нуқтаи назардан Афғонистонда “Ўзсаноатекспорт” ташқи савдо компаниясининг савдо уйи ўз фаолиятини бошлашига икки томон ҳам муҳим аҳамият қаратади.
 
Абдулла Абдулла ҳозирча Афғонистонда ягона Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўл линиясини қисқа муддат ичида қурилиши ва фойдаланишга топширилиши ҳамда юқори малакали инженер-техник ходимлар тайёрлашдаги ёрдами учун Ўзбекистон томонига минатдорчилик билдирди.
 
Учрашувда энергетика соҳасида, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши ва инфратузилма объектларига оид янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари батафсил кўриб чиқилди.

Теглар:Абдулла Абдулла Абдулазиз Камилов Ўзбекистон-Афғонистон Ҳайратон-Мозори Шариф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар