...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Афғонистон Президентига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди


11:39, 25.01.2017 Жамият
 2 037

Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани қабулида бўлди.

Кеча, 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди. Президент Ташқи ишлар вазири раҳбарлигидаги делегацияни “Арг” саройида қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Абдулазиз Камилов Афғонистон Президентига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонга расмий ташриф буюриш таклифи қайд этилган шахсий мактубини етказди.
 
Мулоқот давомида турли йўналишларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
 
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Афғонистон раҳбариятининг сиёсий хоҳиши туфайли мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар бутунлай янги суръат ва хусусиятга эга бўлди.ҳ Бу сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг фаоллашувида яққол намоён бўлмоқда.
 
Учрашувда ўзаро аҳамият касб этадиган халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 

Теглар:Абдулазиз Камилов Ашраф Ғани Ўзбекистон-Афғонистон Шавкат Мирзиёев мактуби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар