...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентликлар Наврўзни қаерда нишонлаши маълум қилинди


10:29, 10.03.2017 Жамият
 5 774

Хўш, тошкентликлар бу йил байрамни қаерда нишонлайди?

Шу кунларда бутун республикамиз бўйлаб миллий байрам саналмиш Наврўзни муносиб қарши олиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Кўча ва маҳаллалар, гузарларда ободонлаштирилмоқда. Кўчат ўтқазилиб, томорқалар, ариқлар қишдан қолган хасларан тозаланмоқда.
 
Хўш, тошкентликлар бу йил байрамни қаерда нишонлайди? Бу каби саволларга Тошкент шаҳар ҳокимияти жавоб берди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, 21 март куни туманлар кесимида 20 дан зиёд майдон ва истироҳат боғларида махсус тайёрланган саҳналарда қадимий урф-одатларимизга хос бўлган дорбозлар, қизиқчилар, халқ театри вакиллари, аскиячилар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, фольклор-этнографик ансамбллар, цирк артистлари, бахшилар, шоирлар, шунингдек профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларининг чиқишлари ҳамда оммавий спорт ўйинлари (полвонлар мусобоқаси, арқон тортиш ва ҳоказо) ташкил этилади. Наврўз сайиллари бўлиб ўтадиган майдонлар, сайилгоҳлар, истироҳат боғларида миллий ва баҳор таомлари савдоси йўлга қўйилади.
 
Байрам тадбирлари Тошкент шаҳрининг қуйидаги майдон ва боғларида ўтказилади:
 
1. Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Локомотив – Анҳор” маданият ва истироҳат боғи ёнидаги майдон;
 
2. Бектемир туманида жойлашган “Қуёшча нури” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди;
 
3. Бектемир туманидаги Бинокор шаҳарчаси;
 
4. Миробод туманида жойлашган “Фурқат” номидаги маданият ва истироҳат боғи;
 
5. “Темирйўлчилар” маданият саройи;
 
6. “Мирзо Улуғбек” номидаги маданият ва истироҳат боғи;
 
7. М. Шастри майдони ёнидаги ҳудуд (собиқ Ҳайвонот боғи);
 
8. “Локомотив” маданият ва истироҳат боғи;
 
9. Академиклар шаҳарчасидаги Мирзо Улуғбек ҳайкали орқасидаги майдон;
 
10. Сергели туманида жойлашган “Green Park” маданият ва истироҳат боғи;
 
11. Сергели тумани ҳокимлиги ёнидаги “Камолот” боғи ҳудуди;
 
12. Учтепа туманида жойлашган “Боғи шамол” маданият ва истироҳат боғи;
 
13. Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи;
 
14. Олмазор туманида жойлашган “Нурафшон” маданият ва истироҳат боғи;
 
15. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи;
 
16. Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи;
 
17. Ўзбек Давлат цирки олди майдони;
 
18. Шайхонтоҳур туманидаги “Ибн Сино” мавзесида янгиташкил этилган боғ ҳудуди;
 
19. Юнусобод туманидаги Сайлгоҳ майдони;
 
21. Тошкент Ҳайвонот боғи олди майдони;
 
22. Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи;
 
23. А. Пушкин боғи ҳудуди Республика Байналмилал маданият маркази биноси олди;
 
24. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази (собиқ “Авиасозлар” маданият саройи) майдони;

Теглар:Наврўз байрами Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар