...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги Турин академик лицейида ўқувчиларни қарғаётган директор муовини ким?


12:48, 24.01.2018 Жамият
 9 605

Ўқувчиларни эшик олдида турган “педагог хоним” “яна кечикаяпсанлар, ҳайвонлар”, “сасиб ухламай, ўл”, “Қимирла... ифлос!” каби “ширин” сўзлар билан кутиб олмоқда эди.

Тарбия таълим билан узвий равишда олиб борилмас экан, ҳар иккисида ҳам юқори натижага эришиб бўлмайди. Бу ўз исботини топган ҳақиқат. Ўқувчиларга таълим бераётган ўқитувчининг ўзи аввало тарбияли, юксак маданиятли бўлмоғи лозим. Оиладаги тарбия жамоатчилик тарбиясидан буткул фарқ қилиши сабаблари ҳам шунда. Хўш, бугунги ўқитувчиларнинг ҳаммаси ҳам қўйилаётган талабларга жавоб беряптими?
 
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети ўқитувчиси, филология фанлари номзоди, доцент Наргис Қосимова Тошкентдаги Турин политехника университети қошидаги академик лицейда ўзи гувоҳ бўлган ҳолатни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига ёзиб қолдирди.
 
“Бугун (23 январь) эрталаб Турин лицейида кайфиятимни туширган бир ҳолатни кузатдим. Соат 08:33 да лицейга бироз кечиккан ўқувчиларни эшик олдида турган “педагог хоним” “яна кечикаяпсанлар, ҳайвонлар”, “сасиб ухламай, ўл”, “Қимирла... ифлос!” каби “ширин” сўзлар билан кутиб олмоқда эди. Бўйи етиб қолган йигит ва қизларнинг парво қилмай ўтиб кетишларига қараганда, улар бундай “эрталабки қутловлар”ни ҳар куни эшитишади.
 
Биз фарзандларимизни тарбияли, билимли инсонлар бўлишини истаймиз. Аммо аксарият мактаблар, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида бундай “сийлов”ларни эшитаверган фарзандларимиз ким бўлиб етишишади? Албатта, эрталабдан эшитилган хақорат уларнинг кайфиятига, руҳиятига таъсир қилади. Ҳўш, кейинчи?”, деб ёзади Наргис Қосимова.
 
Университет ўқитувчисининг ёзганлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев ҳам ушбу постга нисбатан мулоҳазаларини билдирган.
 
Наргис Қосимованинг маълум қилишича, ўқувчиларни ҳақоратлаётган ўқитувчи Турин политехника университети қошидаги академик лицейнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлиб чиққан.
 
Наргис Қосимова ва жамоатчиликнинг билдирган фикр-мулоҳазаларидан сўнг, лицей маъмурияти директор муовинига нисбатан чора кўриши, унинг ўзи тарбияга муҳтожлигини англаб, вазиятни тўғри баҳолашига, умид қиламиз. Агар бутун лицейга бундай тарбиясизлик урчиб бўлмаган бўлса...

Теглар:Турин политехника университети Наргис Қосимова Турин академик лицейи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар