...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “Бунёдкор” шох кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати тўхтатилди


13:12, 07.07.2018 Жамият
 3 350

Тошкент ИИББ мазкур ноқулайлик учун узр сўради.

Кеча, 6 июлдан Бунёдкор кўчасининг Муқимий кўчасидан то Кичик ҳалқа йўлигача бўлган қисми транспорт воситалари учун ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“2018 йил 6 июлдан Бунёдкор кўчасининг Муқимий кўчасидан то Кичик ҳалқа йўлигача бўлган қисмида (“Чилонзор” метро бекати) қурилиш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланишини маълум қиламиз. Вақтинча юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилган хабарда.
 
Йўлнинг мазкур қисмидаги қатнов қурилиш ишлари якунлангач қайта очилади.
 
Маълумот учун, “Ўзбекистон темир йўллари” мазкур йўл ўтказгични ёз фасли охиригача фойдаланишга топширишни режалаштирган. Унинг узунлиги 667,5 метр бўлиб, ҳар бири 8 метр баландликдаги 23 та устун eyb тутиб туради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент ИИББ Йўл ўтказгич 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар