...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги янги кўприк ҳақида нималар биласиз?


15:13, 01.08.2018 Жамият
 4 211

Ўзбекистонда 2018 йил жаҳон андозаларига жавоб берадиган 5 та кўприк ва йўл ўтказгич қуриш режалаштирилган.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси мутахассислари томонидан 2018 йилда жаҳон андозаларига тўла жавоб берадиган жами 5 та кўприк ва йўл ўтказгич қуриш режалаштирилган.
 
Жумладан, Тошкент шаҳрининг автомобиль энг кўп ҳаракатланувчи Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.


 
Кўприкнинг бош режаси “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Бунёд этилаётган ушбу иншоот 6 йўлакдан иборат.
 
Қурилаётган кўприкнинг умумий узунлиги 667,5 метр, эстакада қисмининг узунлиги 488,5 метр, баландлиги 8 метр ва кенглиги эса 24,5 метрни ташкил этади. Улкан иншоот 21 та устун оралиғида барпо этилган.


 
Эътиборлиси, бу ерда умумий узунлиги 124 метр бўлган иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилган ҳамда ёши кекса ва ногиронлар учун махсус лифт ва эскалатор ўрнатилган.
Ушбу кўприк яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Санжар Жўра

Теглар:Кўприк йўл ўтказгич Бунёдкор Чўпонота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар