...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини кескин бузаётган автомобилларнинг видеоси тарқалди


09:27, 05.04.2016 Технология
 8 040

Оддий ҳайдовчининг машинасидаги кузатув камералари 10 га яқин қоидабузарларни аниқлашга ёрдам берди. Қизиқ, уларни бу хатти-ҳаракатлари учун жаримага тортса бўлармикин?

Facebook.com ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи бугун ижтимоий тармоқлардаги энг оммабоп гуруҳлардан бири саналади. Бу ерда ҳайдовчилар нафақат автомобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, балки йўллардаги камчиликлар ва ЙТҲлар ҳақида суҳбат қуришади. Йўл қоидасини сурункали бузиб турадиганлар ҳам ушбу гуруҳда боплаб танқид қилинади. Гуруҳ аъзоларидан бирининг тармоққа жойлаштирган навбатдаги видеоси ҳам муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳридаги йўлларда ҳаракатланиб кетаётган автомобиль эгаси машинага ўрнатилган кузатув камераси орқали олинган тасвирларни ижтимоий тармоқлардагилар билан бўлишди. Мазкур видеода айрим ҳайдовчилар қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи йўл чизиғини босиб келаётгани, йўл ҳаракати қоидаларини кескин бузаётгани, бу билан бир қанча автоуловларнинг ҳаракатланишига хавф туғдираётганини кўриш мумкин. Видео муаллифи қоидани бузмаган ҳолда, унинг ҳаракатланишига даҳл қилаётган автобилларга йўл бермаган. Аёл киши бошқариб келаётган Spark автомобилининг ортидан яна ўнлаб машиналар унга шерик бўлган. Бу вазиятда ЙТҲ келиб чиқиши ҳам ҳеч гап эмас. Ушбу йўлга кузатув камералари ўрнатилган бўлса ҳам, қоидабузар ҳайдовчиларнинг парвойи фалак. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эса баъзи йўллар шу қадар тор ва автомобиллар ҳаракати серқатнов бўлгани учун шошилинч вақтларда ва зарурат туғилганда қоидани бузишга тўғри келишини, устига-устак бундай йўллардаги светофорларнинг яшил чироғи жуда қисқа вақт ёнишини айтишмоқда. Улар орасида видеодаги қоидабузар ҳайдовчиларни шу тасвирларга асосланган ҳолда жаримага тортиш керак, деётганлар ҳам талайгина.

Яхшиси видеони ўзингиз томоша қилиб, вазиятга холис баҳо беринг.
 
 

 

Posted by Qalampir.uz on Monday, April 4, 2016
 

Теглар:Водители Ташкента Йўл ҳаракат хавфсизлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!