...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда аввал ёпилган марказий автомобиль йўлларидан бири очилди


11:07, 20.02.2017 Жамият
 4 189

Мазкур кўчанинг 2015 йилда ёпилиши транспорт воситалари ҳаракатланишида қатор ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди.

Бир неча йил аввал Тошкент шаҳрида ёпилган қатор автомобиль йўллари бирин-кетин очилиб, ҳаракат йўлга қўйилиши давом этмоқда. Пойтахтнинг марказий қисмида ана шундай кўчалардан бири очилди.
 
18 февраль куни ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари Мустақиллик шоҳкўчасидан Тамарахоним кўчасига ўтиш йўли, яъни “Дархон” кафеси атрофидаги кўчада ҳаракатланишни чекловчи тўсиқлар  олиб ташланаётганлиги акс этган суратларни тарқатишди. 20 февраль куни эрталаб бу кўча ҳаракатланиш учун очилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.  
 
Мазкур кўчанинг 2015 йилда ёпилиши транспорт воситалари ҳаракатланишида қатор ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди. Кесиб чиқиш мумкин бўлган кўчанинг ёпиқлиги учун ҳайдовчилар узоқ йўлдан юришларига тўғри келарди. Бу эса ортиқча вақт ва ёнилғини талаб этарди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Водители Ташкента Мустақиллик шоҳкўчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар