...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ҳаракатланаётган Chervolet Tracker'нинг суратлари тарқалди


01:19, 06.02.2016 Технология
 9 041

2015 йилнинг сентябрь ойларидан ишлаб чиқарилиши керак бўлган Chevrolet Tracker’нинг қачон сотувга чиқиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Ижтимоий тармоқлардаги Водители Ташкента гуруҳида Қозоғистон Республикаси давлат рақами туширилган Chervolet Tracker автомобилининг суратлари тарқалди. Эътиборли жиҳати шундаки мазкур автомобиль Тошкент шаҳридаги "Флешка" савдо мажмуасида суратга олинган.  

GM-Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқарилиши кутилаётган Chervolet Tracker автомобилининг суратлари ижтимоий тармоқларда бу тарзда тарқалиши, унга бўлган қизиқиш ва машинанинг ташқи кўриниши ҳақидаги тахминларни бироз сўндирди.

2015 йилнинг сентябрь ойларидан ишлаб чиқарилиши керак бўлган Chevrolet Tracker’нинг қачон сотувга чиқиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Интернет фойдаланувчиларнинг фикрича, автомобилни ишлаб чиқариш муддати ўзгарган.



Ўтган йилнинг июл ойида  “Gm-Uzbekistan.com” сайтида Chevrolet Tracker автомобилининг техник тавсифи чоп этилган эди. Унга кўра:
-         Универсал кузов
-         Олди ёки ҳамма приводли
-         5 эшикли, ўлчамлар 4248 / 1792 (2035+ойна) / 1674
-         Орқа юкхона ҳажми – 356 / 1370 (Орқа ўриндиқлар букланганда)
-         Ёнилғи бак ҳажми – 53 литр
-         Оғирлиги – 1380 кг
-         Двигатель – Бензин ёқилғиси билан ишловчи 1.8 литр ҳажмли 16 клапан 4 цилиндрли 140 от кучи
-         Евро-5 талаблари даражасида
-         Узатиш қутиси – 5 скоростли механик ёки автомат
-         Тормоз тизими – орқа ва олд дискли
-         Шина ва дисклар ўлчами – 205/70R16, 6.5Jx16; 215/55R18, 7.0Jx18
-         Ёқилғи сарфи – шаҳарда-9 литр, трассада-7 литр, аралаш-8 литр атрофида
-         Максимал тезлик 180-195 километр соатига
-         100 км/соатга чиқиш вақти 9.8-10.9 секунд

Теглар:Chevrolet Tracker Флешка Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ўткинчи
11:14 06.02.2016

Chevrolet Tracker Қозоғистонда ишлаб чиқарилади: https://ru.wikipedia.org/wiki/Chevrolet_Tracker



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!