...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкeнтда халқаро конфeрeнция ўтказилади


15:12, 09.08.2017 Жамият
 1 953

2017 йилнинг 11 август куни Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши” мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.

2017 йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази, БМТ Ривожланиш дастури Ваколатхонаси ва ЕХҲТ лойиҳалари Кординаторининг офиси иштирокида Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши” мавзусида халқаро конференция ташкил этилиши ҳақида хабар берилмоқда.
 
Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, форумда кенг жамоатчиликни Ўзбекистон Республикасининг чегарадош давлатлар билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга йўналтирилган замонавий минтақавий сиёсати моҳияти ва мазмуни, шунингдек Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг муҳим масалалари бўйича мамлакат позиция ва ёндашувлари ҳақида хабардор қилиш режалаштирилмоқда.
 
Конференцияда Олий Мажлис депутатлари, Марказий Осиё давлатларидан экспертлар ва таҳлилчилар, Тошкент шаҳридаги дипломатик корпус вакиллари, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлардаги элчилари, республика вазирлик ва идоралари, илмий-таҳлилий марказлари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Марказий Осиё Халқаро конфeрeнция БМТ ташқи сиёсат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар