...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Nexiа ҳайдовчиси гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинди


19:21, 18.06.2017 Жамият
 3 212

Текширув натижасида Р.А. ёнида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келинаётгани аниқланган.

Жорий йилнинг 14 июнь, чоршанба куни тахминан соат 11:30 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Бектемир туманидаги ЙПХ масканидан ўтаётган Nexiа автомобилини кўздан кечиришган.
 
Текширув натижасида автомобиль эгаси Р.А. ёнида оғирлиги 1,54 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келинаётгани аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Бектемир Nexiа марихуана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар