...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Навоий ва Бобур ижодига бағишланган кўргазма иш бошлади


10:55, 09.02.2017 Жамият
 2 594

Улуғ мутафаккирлар сиймоси гавдалантирилган кўргазма ўз ишини 22 февралга қадар давом этиради

Айни кунларда юртимизда буюк алломаларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига юксак эҳтиром билан муносабатда бўлиниб, унинг мазмун-моҳиятини ёшлар онг шуурига сингдириш йўлида кўплаб ибратли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган “Сўз мулки султонлари” номли бадиий кўргазма ҳам юқоридаги фикрларнинг исботидир.

Буюк бобокалонларимизга бағишлаб ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистон халқ рассомлари Чингиз Ахмаров, Малик Набиев, Саъдулла Абдуллаев, Акмал Нур ва бошқа рассомларнинг Навоий ва Бобур лирикаси асосида яратилган ижод намуналари, шунингдек, Жамол Усмоновнинг Навоий асарларидан илҳомланиб яратган “Маърифат водийси” ҳамда “Шатранж” деб номланган Арт инсталляциялари ўрин олган.

Мутафаккирларимизнинг ижодиёти жаҳон адабиёт тарихида муҳим ўрин эгаллайди. Уларнинг бой ижодий меросини тадқиқ этишга нафақат олимлар, балки ижодий ҳамжамият ҳам катта эътибор бермоқда.

Кўргазмага кириш бепул ва жорий ойнинг 22 санасига қадар давом этади. Манзил: Яккасарой тумани, Шароф Рашидов кўчаси, 40 уй. 
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Алишер Навоий Заҳириддин Муҳаммад Бобур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар