...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда кучли шамол сабаб дарахтлар автомобиллар устига ағдарилди


01:10, 10.05.2016 Жамият
 15 635

Гуруҳ аъзоларидан бири қачонлардир ўзи ҳам худди шундай вазиятга дуч келгани, лекин суғурта компанияси билан иши ижобий ҳал бўлмаганини ёзиб қолдириб, машина эгаларига тасалли берган.

8 майдан 9 майга ўтар кечаси Тошкентда кучли шамол ва момақалдироқ кузатилди. Ижтимоий тамроқларда бир зумда чақмоқ чақиши акс этган суратлар пайдо бўлди. Эрта тонгдан “Водители Ташкента” гуруҳига жойлаштирилган тасвирлар эса кўпчиликни ҳайратда қолдиргани, шубҳасиз.
 


Суратларда Тошкентдаги баъзи даҳаларда салобатли катта дарахтлар машиналар устига ағдарилганини кўриш мумкин. Кучли шамол натижасида ўз мувозанатини ушлай олмай, илдизи ердан кўчиб йиқилган дарахтларнинг кўпчилиги автомобиллар устига бориб тушган. 



Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўпчилиги “Бу ҳолатда ҳайдовчилар қаерга мурожаат қилиши мумкин?” қабилидаги саволларни ўртага ташлашмоқда. Гуруҳ аъзоларидан бири қачонлардир ўзи ҳам худди шундай вазиятга дуч келгани, лекин суғурта компанияси билан иши ижобий ҳал бўлмаганини ёзиб қолдириб, машина эгаларига тасалли берган. 

Теглар:Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар