...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда киракашни бўғиб, пичоқлаб ўлдирган уч йигитга суд ҳукми ўқилди


12:35, 19.09.2018 Жамият
 10 543

Жиноятчилар машинани олиб қочиб, жасадни ташлаб кетишган.

Жорий йил 23 май куни 1996 йил туғилган фуқаро Жамшид Раҳимов киракашлик қилиб юриб, Қўйлиқ массивига элтиб қўйишни сўраган уч йўловчини машинасига ўтқазган.
 
Ўша пайт соат 23:00 лар атрофида бўлган. Алкогол таъсирида бўлган 3 нафар йўловчи манзилга етгач, кайфу сафони давом эттиришга пул топиш мақсадида Жамшид Раҳимовни бўғиб, пичоқлаб ўлдиради.
 
Машинани олиб кетган 3 йигит Жамшид Раҳимовнинг жасадини Сергели туманига ташлаб кетган. Машина эса Чирчиқ шаҳридан топилган.
 
Zamon дастурида берилган маълумотга кўра, жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди.
 
Жиноят юзасидан Тошкент шаҳар жиноят судида уч нафар йигитни узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилди. Энди улар 25 йил умрларини панжара ортида ўтказадилар. Жиноятчилар жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўтайдилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳри Жиноят суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар