...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда жума куни учта йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди


09:08, 07.08.2017 Жамият
 3 740

ЙПХ инспекторлари томонидан бир кунда 226 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Жума, 4 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 4 нафар киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
 
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича жами 2268 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шулардан, 622 таси қўпол турдаги, 23 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш каби ҳуқуқбузарликлар эди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан шу куни жами 681 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 447 таси светофорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмаслик, 243 таси белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ҳуқуқбузарлигини ташкил этди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар