...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда икки ўқувчининг вафотига сабаб бўлган ЙТҲда автомобиль ортидан ЙПХ ходимлари қувганмиди?


10:57, 07.03.2017 Жамият
 9 313

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи Зоир Исломов миш-мишларга ойдинлик киритди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида навбатдаги мудҳиш ЙТҲ юз бергани, ЙТҲ оқибатида автомобилда бўлган уч кишидан иккитаси вафот этган ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ЙТҲ жорий йилнинг 27 январь куни Чилонзор тумани Лутфий ва Фарҳод кўчалари оралиғида юз берганди.
 
Тошкент дизайн коллежининг 2000 йилда туғилган ўқувчиси акасига тегишли Spark русумли автомобилни акасининг рухсати билан ҳайдаб чиққан. Маълум қилинишича, вояга етмаган ўқувчининг автомобилни бошқаришига сабаб ўзи ясаган макетни ўқитувчисига кўрсатиши бўлган. Шу куни Тошкентда ёғингарчилик кузатилгани учун ўқувчилар макет ёмғирда нам бўлмасин, деб уни автомобилда олиб бормоқчи бўлганлар.
 
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи тирик қолди. Йўловчилар, яъни ҳайдовчининг икки синфдоши ҳаётдан кўз юмди.
 
Ушбу бахтсиз ҳодиса ҳақида хабар топганлар орасида автомобилнинг йўл четидаги катта дарахтга бориб урилишига ЙПХ ходимлари ортидан қувгани сабаб бўлган бўлиши мумкин, деган тахминлар ҳам олға сурилди. Бу каби саволларга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи Зоир Исломов қуйидагича жавоб қайтарди:
 
"Ушбу ЙТҲда ЙПХ ходимлари ва бошқа автомобиллар томонидан қувлов кузатилмаган. Шу кундаги об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, ҳайдовчи катта тезликда ҳаракат қилган ва бунинг оқибатида рул бошқарувини йўқотиб, дарахт билан тўқнашган.
 
Айни пайтда ушбу ЙТҲ юзасидан бошқа автомобилларга тўқнашув ёки техник ҳолатини аниқлаш мақсадида уч хил турдаги экспертиза тайинланган.
 
Экспертиза натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ҳайдовчи, яъни вояга етмаган шахс автомобилни бошқариш жараёнида спиртли ичимликлар истеъмол қилмагани аниқланди". 

Теглар:ЙПХ ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар