...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда икки онахоннинг устига дарахт ағдарилиши натижасида аёллардан бири вафот этди


03:18, 20.06.2016 Жамият
 10 225

Аёллардан бири воқеа жойида вафот этган, иккинчиси эса бошидан жароҳат олган, оёғи синган. Бу аёл зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб кетилган.

18 июнь куни Тошкентнинг Муқимий ва Усмон Носир кўчалари кесишмасида фожиали воқеа рўй берди. Йўл четидаги чириган катта дарахт икки онахоннинг устига ағдарилди. Бу ҳақда “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоси хабар бермоқда.

Ушбу бахтсиз ҳодиса ҳақида хабар бераётган гуруҳ аъзоси ўзига тегишли Ssang Young Musso автомобилини йўл четига қўйиб, дўконга кириб кетаётган маҳал, машинасининг ёнгинасида турган катта дарахт ағдарилгани ва пиёдалар ўтиш йўлагида турган икки онахонни босиб қолганини маълум қилди. Аёллардан бири воқеа жойида вафот этган, иккинчиси эса бошидан жароҳат олган, оёғи синган. Бу аёл зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб кетилган.

Маълумотларга қараганда, дарахт остида қолган икки онахон шу яқин атрофдаги шифохонада даволанаётган бўлган. Улар шу куни сайр учун кўчага чиқишган экан.

“Жони узилган онахоннинг икки ўғли ва келинлари келиб, фарёд қилишди. “Янги қурган ҳовлингга шифохонадан чиққандан сўнг бораман”, дегандингиз, онажон!”, дея йиғларди улардан биттаси”, деб ёзади гуруҳ фойдаланувчиси.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳолатга нисбатан ўз муносабатларини билдиришар экан, аввало марҳуманинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, шифохонада даволанаётган онахонга соғлиқ тилашди. Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги ўз изоҳида чириган, бир неча йиллик дарахтлар ағдарилиб, автомобиллар, бинолар ва одамлар ҳаётига зарар етказиши билан боғлиқ ҳолатлар Тошкент шаҳрида сўнгги вақтларда кўп учраётганини айтиб, мутасадди ташкилотлар, хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси мазкур масалага жиддий эътибор қаратиши лозимлигини, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси шаҳардаги чириган, умри тугаган дарахтларни таги билан олиб ташлаш масаласини кўриб чиқиши зарурлигини айтишмоқда.

Теглар:Фожиа Ҳалокат Тошкент шаҳар ҳокимияти Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар