...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бир ҳафтада ЙҲХ ходимлари томонидан 25.056 та қоидабузарлик қайд этилди


14:47, 17.03.2017 Жамият
 2 669

Қоидабузарликларнинг 8.158 таси қўпол қоидабузарликлар экани айтилмоқда.

9-16 март кунлари Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган рейдлар давомида 25.056 та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли маъмурий таъсир чоралари кўрилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ўтказилган брифингда сўз борди.
 
Маълумотларга қараганда, маъмурий қоидабузарликларнинг 8.158 таси қўпол қоидабузарликлар, 261 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 486 таси уяли телефондан фойдаланиш, 2.528 таси тезликни меъёридан оширганлик, 437 таси светофор таъқиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 75 таси инспекторнинг тўхташ тўғрисидаги ишорасига бўйсинмаслик, 88 таси ойналарни қорайтириш, 421 таси тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқарганлик, 1774 таси йўл белгиларига ва 129 таси тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларига риоя қилмаганлик ҳолатларини ташкил этган.

Теглар:Йўл ҳаракати хавфсизлиги Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар