...
МЕНЮ
ONLINE TV

Транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга жарима миқдори оширилди


13:25, 23.10.2018 Жамият
 5 779

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди.
 
Унга мувофиқ, эндиликда транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (илгари икки баравар).
 
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (илгари уч баравар) миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Теглар:Йўл ҳаракати хавфсизлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар