...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда автобус ҳалокатга учради


14:36, 20.08.2018 Жамият
 9 089

Айни вақтда ЙТҲ сабаблари аниқланяпти.

Бугун, 20 август куни Юнусобод туманидаги Шароф Рашидов кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Воқеа “Туркистон” санъат саройи қаршисида соат 12:20 да содир бўлган. 148- рақамли “Жоми – Тузель” йўналишида ҳаракатланувчи давлат рақами 10 105 NBA бўлган Isuzu русумли автобус ЙТҲ содир этган.
 
29 ёшли автобус ҳайдовчиси Э.Муҳаммаджон бошқарувни эплай олмай симёғочга урилган. Ҳодисада жабрланганлар бор. Айни вақтда ЙТҲ сабаблари аниқланяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Тошкент шаҳри автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар