...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “Тозалаш-антитеррор” ва “Паспорт-виза” тадбирлари бошланди


19:34, 06.08.2017 Жамият
 7 561

4265 нафар кишига ва 146 нафар хонадон эгалари ҳамда 68 ташкилот раҳбарларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлаш вақтида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида 30 июлдан бошлаб “Тозалаш-Антитеррор” ва “Паспорт-виза”  тадбирлари бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
 
“Паспорт-виза” тадбири доирасида 130 мингдан ортиқ хонадонлар ҳамда 5 мингдан ортиқ ташкилотлар текширилиб, рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилаётган 4265 нафар кишига ва 146 нафар хонадон эгалари ҳамда 68 ташкилот раҳбарларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
 
Тадбирда ички ишлар идораларида профилактик ҳисобида турувчи шахсларга нисбатан асосий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бундай шахслар билан профилактик тушунтириш суҳбатлари ўтказилган ва ҳуқуқбузарлик содир этган жами 456 нафар шахслар профилактик ҳисобга олинди.
 
Мавзе ва маҳаллаларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида жамоат вакиллари билан биргаликда олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида кўп қаватли уйларга қўшимча 86 та видеокузатув камералари ўрнатилган.
 
Шунингдек, “Тозалаш-Антитеррор” тадбири даврида 21 нафар спиртли ичимликка, 14 нафар гиёҳвандликка ружу қўйган ва 21 нафар тажовузкор руҳий касал бўлган жами 56 нафар шахс тиббий муассасаларга жойлаштирилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Тозалаш-антитеррор Паспорт-виза 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

OLIM
16:09 10.08.2017

Hammani o'ziga insof bersin Qaerdandir kelib yurganlarham Ozbekiston fuqorasi hisoblanadi


карим
00:23 09.08.2017

паспорт виза ва вақтинчалик прописка тадбири сернели тумани супутник 4 43 ётохона шаклидаги домда тунги 11 дан кейин ўтказилса бегоналар кўп каерлардадир ишлаб келиб пропискасиз яшаб юрибди хеч кимнинг иши йўк текшириувни уйма-уй кириб текширса



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар