Ишда камчиликларга йўл қўяётган раҳбарларга кескин чоралар ҳам кўрилмоқда.
Айни пайтда, ўз вазифасига совуққонлик билан қараётган, халқ розилигини бош мақсад қилиб қўймай, ишда камчиликларга йўл қўяётган раҳбарларга кескин чоралар ҳам кўрилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот ўрнида, ўтган қисқа вақт давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг қуйи бўғинлари, республика ва ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида раҳбарлар алмашинуви рўй берди. Ҳудудларга республика тиббиёт муассасаларидан 134 нафар профессор, фан докторлари раҳбар лавозимларга тайинланди. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига вилоят даволаш-профилактика муассасаларида ва туман тиббиёт бирлашмаларида фаол иш олиб бораётган 183 нафар малакали кадрлар раҳбар этиб тайинланди.