...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ИИББ ҳисобот берди: 2017 йилнинг шу даврига қадар 21 та қотиллик содир этилган


15:46, 10.12.2017 Жамият
 2 218

2017 йилнинг ортда қолган даврида Тошкент шаҳар ҳудудида 520 та ўғирлик, 224 та фирибгарлик, 20 та оғир тан жароҳати етказиш, 34 та босқинчилик жиноятлари содир этилган.

2017 йилнинг 11 ойи давомида ва 1 декабрь кунидан 9 декабрь кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан
- жамоат тартибини сақлаш;
- фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш;
- уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
- жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;
- йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги профилактикаси ҳамда
- содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш
борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида 11 ой давомида - 957 та, декабрь ойи давомида – 19 та
Шундан йил давомида:
520 та – ўғирлик,
224 та – фирибгарлик,
20 та – оғир тан жароҳати етказиш,
21 та – қотиллик,
34 та – босқинчилик,
50 та – талончилик,
24 та – безорилик,
18 та – автомашиналарни олиб қочиш ва
46 та – бошқа жиноятлар.
 
Ой давомида:
 
4 та – ўғирлик,
11 та – фирибгарлик,
1 та – талончилик,
2 та – безорилик,
1 та – бошқа жиноятлари иссиқ изидан фош этилди.
Шунингдек, йил бошидан – 1956 нафар шундан, ой давомида – 36 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот гуруҳи хабарига кўра, бундан ташқари, йил бошидан – 723 нафар шахс бедарак йўқолган сифатида рўйхатга олинган бўлиб, тезкор-қидирув тадбирлар натижасида йил бошидан – 530, ой давомида эса – 11 нафари аниқланиб яшаш жойларига қайтарилган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Ҳисобот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар