...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент автомобиль йўллари институтида талон-торожлик аниқланди


10:09, 31.01.2019 Жамият
 3 820

360 дона кроват бозор баҳосидан 18 миллион сўмга қиммат нархда сотиб олинган.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг доимий танлов комиссияси раиси Т.Ш. тендер ҳужжатларини сохталаштирган.
 
Бош прокурата хабарига кўра, Т.Ш. институт ётоқхоналари учун мебель жиҳозларини сотиб олиш юзасидан ўтказилган тендер танловида бир дона кроват учун 915 минг сўмдан етказиб бериш таклифи мавжуд бўлса-да, қимматроқ вариантни кўрсатган тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатган.
 
Натижада 360 дона кроват бозор баҳосидан 18 миллион сўмга қиммат нархда сотиб олинган.
 
“Мазкур ҳолат юзасидан Т.Ш.га Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан айб эълон қилинди, тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Теглар:Тендер институт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар