...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент давлат стоматология институтида янги халқаро факультет очилади


10:52, 20.12.2018 Жамият
 2 517

Институт делегациясининг Россия федерациясига ташрифи доирасида янги факультетни очиш бўйича келишувга эришилган.

Тошкент давлат стоматология институтида Оренбург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорлик дастурига асосан, “клиник-психология” йўналишида янги факультет очилмоқда. Мазкур факультетга 2019-2020 ўқув йилидан талабалар қабул қилинади.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
 
Институт делегациясининг Россия федерациясига ташрифи доирасида  янги факультетни очиш бўйича келишувга эришилган.
 
Бугунги кунга қадар бу йўналишда тиббиёт олий ўқув юртлари томонидан хорижий олий таълим муассасалари билан 220 та  хамкорлик меморандумлари имзоланди. Тошкент давлат стоматология институти бу борада етакчи тиббий таълим муассасаларидан биридир. Мазкур институт айни пайтда хорижий мамлакатларнинг элликка яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзолашга эришди. 2018 йил давомида 50 нафардан ортиқ талаба ва 20 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилар хорижда узоқ муддатли малака оширдилар.
 
Ушбу ҳамкорлик дастурлари натижасида 2018-2019 ўқув йилидан Италиянинг Турин университети билан “биотиббий мухандислик” ва Москва Давлат тиббиёт стоматология университети билан “стоматология” факультетлари ташкил этилди.
 
Айтиш жоизки,  бугунги кунда 2200 нафардан кўпроқ талаба таҳсил олаётган мазкур олий таълим муассасасида таълим жараёнига илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурларини кенг жорий қилиш, магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларда амалиёт ўташини, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Теглар:Тошкент давлат стоматология институти Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар