...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тонгги қайноқ хабарлар: Трамп ва Обама, энг кам ойлик иш ҳақи ва галстук


09:38, 01.05.2017 Олам
 3 632

Японияда ходимларнинг ишга гальстук тақиб келмасликларига рухат берилди.

Москва дербисида “Спартак” ЦСКАни мағлуб этиб, чемпионликка яқинлашди.
 
АҚШнинг Техас штатида мактаб автобуси юк машинасига тўқнашгани оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
 
Канадалик 50 нафар инженер Латвияга НАТОнинг базасини қуриш учун ташриф буюрди.
 
Венесуэла Президенти Николас Мадуро кеча мамлакатда оммавий намойишлар тўхтамаётгани сабаб энг кам ойлик иш ҳақини 60 фоиз оширишга фармон берди.
 
АҚШ президенти Дональд Трамп якшанба кунги чиқишида собиқ ҳамкасби Барак Обама билан 20 январдан буён мулоқотда бўлмаганини таъкидлаб ўтди.
 
Япония ҳукумати об-ҳавонинг ўта иссиқ бўлаётгани туфайли ходимларнинг ишга галстук тақиб келмасликларига рухат берди. Авваллари маҳаллий ишчиларнинг ҳар бири, қандай иш лавозими бўлмасин, ишга доим галстук тақиб келишарди.
 
Англия чемпионатида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида дуранг ўйнаган бўлса-да, АПЛ рекордини ўрнатди. “Қизил иблислар” ҳамшаҳарлари “Манчестер Сити” сафарда аутсайдерга очко улашди. Чемпионликка яқин келиб қолган “Челси” “Эвертон”ни йирик ҳисобда таслим этди. Лондон дербисида эса “Тоттенхэм” “Арсенал”га имконият қолдирмади.
 
Покистонда автобус дарага ағдарилиши натижасида 11 киши ҳаётдан кўз юмди.
 
Маҳаллий полиция вакили Исмоил Хоннинг тасдиқлашига кўра, автобус ёмғир ёғгани туфайли ўз назоратини йўқотиб ағдарилган. Шунингдек, 9 киши ҳалокат туфайли жуда оғир аҳволда. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Япония АҚШ Покистон Венесуэла Латвия НАТО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!