...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистондаги номи ўзгарган қўмитага катта ваколатлар берилди


10:19, 15.08.2018 Олам
 4 083

Янги номдаги қўмитанинг асосий жиҳатларидан бири динлар, урф-одатлар ва қадриятларни ҳам тартибга солади.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон буйруғи билан Диний ишлар бўйича қўмитанинг номи ўзгарди. Бу ҳақда “Asia-Plus” аҳборот агентлиги хабар берган.

Эндиликда ушбу ташкилот Диний қўмита деб юритилади. Янги номдаги қўмитанинг асосий жиҳатларидан бири динлар, урф-одатлар ва қадриятларни ҳам назоратга олади. 

Қўмита ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий бўғини бўлиб, виждон эркинлиги, диний бирлашмалар, аҳборот, маслаҳат ва экспертлар гуруҳларини ҳам тартибга солувчи орган ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо бошчилигидаги ҳарбий делегация ҳақида хабар берган эдик. 
Санжар Жўра
 

Теглар:Тожикистон Диний қўмита Имомали Раҳмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!