...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИФ Миллий банки 11 тадбиркорга имтиёзли кредит ажратди


10:37, 30.10.2017 Жамият
 3 750

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Ёшлар иттифоқи ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан тузилган меморандум доирасида бир қатор ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратди. Бу ҳақда банк Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг ёш тадбиркорларга ажратган кредит миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баробаригача бўлиб, қарийб 75 миллион сўмгача бўлган қийматни ташкил қилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг ёш тадбиркорларга бундай имтиёз яратиши уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.
 
Шу вақтгача 11 нафар ёш тадбиркорланга имтиёзли кредитлар тақдим этилди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Кредит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар