...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тиббиёт коллежи директори пора билан ушланди


17:02, 17.08.2017 Жамият
 7 014

Тўрткўл тумани тиббиёт коллежи директори 1000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда МХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

15 август куни Ўзбекистонда ўрта-махсус таълим ва касб-ҳунар коллежларига кириш имтиҳонлари ташкил этилди. Миллий хавфсизлик хизмати вакиллари имтиҳонларнинг адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирларни амалга оширди.
 
Ана шундай тадбир давомида МХХ ходимлари Тўрткўл тумани тиббиёт коллежи директорини 1000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олди. 36 ёшли Ш.Д. икки нафар абитуриентни коллежга олиб кириб қўйишини ваъда берган.
 
Юз берган воқеа юзасидан Тўрткўл тумани прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси, яъни пора олганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Порахўрлик Коррупция Тўрткўл Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Бехзод
21:40 17.08.2017

Ман Президентимиздан тиббиёт сохасини каттик назоратга олишларини илтимос киламан, чунки бу соха инсон соглиги билан боглик, хозирги кадрлар тажрибасиз таниш билишчилик билан кириб олган, оила азолари кариндошлари билан урнашиб олган, беморларга этиборсиз карайди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар