...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тезкор хабар: валюта харидлари бошланди!


09:54, 05.09.2017 Жамият
 16 271

Илк мижоз “Asia Alliance Bank” банкида қабул қилинди.

Хорижий валюталарнинг эркин олди-сотдисига рухсат берилгач, бугун, 5 сентябрдан бошлаб тижорат банкларида савдолар бошланди. Бу ҳақда “ziyouz.com” сайти раҳбари Давронбек Тожиалиев ўзининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтида хабар берди.


 
Давронбек “Хайр қора бозор — салом банк! Илк сотув амалга ошди. Ҳеч қандай паспорт, ном ёзилган регистрацияларсиз”, дея изоҳ қолдирган.
 
Бундан ташқари, Давронбек Тожиалиев банкларда 1 АҚШ долларининг 8000 сўмдан, қора бозорда эса баҳоси 7500 сўм эканини айтиб ўтган.
 
“Asia Alliance Bank” банкига ташриф буюргани ва у ерда ҳозирча навбат йўқ эканлигини таъкидлаган.
 
Қувонарлиси, Давронбек банкнинг бугунги илк мижози эканини ва банк ходимлари атрофини ўраб олиб, “илк клиент” дея табриклашганини айтган.
 
Тижорат банкларида 15 миллион эквивалентгача (1875$) шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинмайди. 8150 сўмдан доллар сотиб олинган хорижий валюта пластик карта очилган ҳолда ушбу картага тушириб берилиши маълум қилинган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 4 сентябрь куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Валюта Давронбек Тожиалиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 510

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар